ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Агар саволим такрорий бўлса олдиндан узр сўрайман.
Мани Нурбек исмли бир биродарим бор. Унинг исми Аллоҳнинг исмларидан биридир, яъни Ан-Нур "бек" қўшимчасини ҳисобга олмаганда. У биродарим шу туфайли гуноҳкор бўлиб қолишдан чўчиб, мени ъъБекъъ деб чақиринглар деган.
ъъНурбекъъ - исми тўғрими ёки ножоиз исмми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қўшимчани ўзингиз қўшибсиз. Ойнинг нури, бошқа нарсаларнинг нури борку.