Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топиб олинган узук

13:03 / 10.09.2017 | Nodira | 2882
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен 14 ёшимда жамоат транспортида тилла узук топиб олганман. Узук кимники эканлигини билмаганим учун уйга олиб келганман. Орадан йиллар ўтиб талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Фақат кантракт асосида ўқишга кирдим.  Онам нафақахўр, Отам (Оллоҳ раҳматига олган бўлсин) ёшлигимда ўтиб кетганлари сабабли, контарк пулини тўлаш онам иккимизга оғирлик қилганлиги сабабли, топиб олган узугимни 300.000 минг сўмга сотиб, контракт пулига қўшган эдим. Оллоҳимга минг шукурлар бўлсин ўқишни тугатиб ишга жойлашдим. Ҳозирда фарзанд татилидаман. Айтингчи ўша топиб олган узукни пулини қайтаришим керакми?  Қайтармоқчи бўлсам кимга қайтарай? (Узук кимники эканлигини билмайман) Нима иш қилсам тўғри бўлади?  Илтимос маслахат беринг нима қилай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало олмаслик керак эди. Энди эгасини топиш учун ўша топиб олган жойингизга борасиз, агар керак бўлса ижтимоий тармоқларда бўлса ҳам эълон бериб эгасини топасиз. Ҳозирги кунда бу каби ишлар кўплаб қилинмоқда ва кўп ҳолларда эгалари ҳам топилмоқда. Топилмаса, эгаси номидан фақир-мискинларга садақа қиласиз. Бордию, ундан кейин қачон бўлса ҳам эгаси топилиб қолса, ўша узукни қийматини берасиз. Эътиборсиз қолдирманг, бу бировнинг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat