Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

6 ой бирга яшамаса орага талоқ тушадими

19:26 / 03.02.2022 | Зебуниссо | 1875

Ассалому алайкум! Турмуш уртогим билан 7 йил фарзанд куриш илинжида килмаган ишларимиз колмади, Эко килишни маслахат беришганда, согликка зарарли асоратлари булганлиги туфайли килдирмадик, хозирда шу туфайли оилавий мажаролар келиб чикяпти, турмуш уртогим билан бирга 2021 йилнинг декабр ойининг бошларидан бирга яшамаяпмиз, мени уйимдигилар: булди балким бошка инсонга турмушга чиксанг фарзандлик буларсан деганликлари учун, турмуш уртогимдан талок беришларини сурадим, улар талок берадиган аёлим йук дедилар, мен сурамокчи булган саволим: кай тарзда бизни орамизга талок тушади?, турмуш уртогим менга узлари огизда талок демагунларича, бизни уртамизга талок тушмайдими? Эр ва хотин 6 ой бирга яшамаса орага уз узидан талок тушади деган фикрларни эшитиб, сизлардан батафсил маълумот олиш умидидаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ деган гап ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап бўлмаса 100 йил бирга яшамаса ҳам орага ўз-ўзидан талоқ тушмайди. Бошқага никоҳланишингиз учун талоғингизни олишингиз ва иддангизни тўла ўтиришингиз шарт. Агар бирга яшамоқчи бўлмасангиз эрингизни мажбурлатиб бўлса ҳам талоғингизни олишингиз шарт. Талоқ олиб, иддангизни тўла ўтирмасангиз кейинги никоҳ ҳеч қачон боғланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat