Ассалому алайкум! Мени бир савол анчадан бери қийнаб келяпти. Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бир маьрузаларини эшитиб қолдим. Унда шайхимиз “Агар инсон намозни рад этса ва ўқимаса, диндан чиқади. Агар намозни фарз амаллигини тан олиб, уни ўқимаса осий бўлади” деганлар. Келин бўлиб тушганимга 7 йил бўлади. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Қайнона ва қайнотам намозхонлар устидан кулгандай гапиришади. Хаттоки таробеҳ намозини “Одамла кечаси йиғилволиб нима қилади?” дейишади. Рўза ҳам тутишмайди. “Одамнинг ичи тоза бўса бўлди.” дейишади. Олдинлари аҳамият бермай, жаҳлим чиқса ҳам ичимга ютардим. Аммо шайҳимизнинг бу маьрузаларидан кейин ўйланиб қолдим. Уларга бўлган муносабатим ичимдан ўзгарди. Улар билан бир жойда ўтиргим келмай қолди. Гаплашгим ҳам келмай колди. Хўжайним ҳам ўранишимга қаршилар. Уларга қандай муносабатда бўлишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Оилангизга чиройли муомалада бўлган ҳолда шариат кўрсатмаларига оғишмай амал қилинг. Дуода бардавом бўлинг, Аллоҳ таоло албатта оилангизни қалбини исломга улфат қилади. Валлоҳу аълам!