Ассалому алайкум! Мен номозни энди 5 махал ўқий бошлаяпман Алҳамдулиллаҳ. Қазоларимни ҳам Ҳазратнинг китоблари ва марузаларига биноан адо қиляпман. Илмсизлик қилиб сўраганим учун узр саволим қуйидагича. 1. Номоз ўқиётгандаовоз чиқариб ўқиладиган жойларини билмасдан овоз чиқармай ўқисамда кейин ёдимга келса ярмидан овоз чиқариб ўқисам афзалми ёки бошидан бошлаб қайтатадан ўқишим афзалми (Масалан. Фотифа сурасини ёки зам сураларини) 2. Бир неча масалан 5 та қазо номозим бўлса ҳар бирига алоҳида азон ва иқомат айтайми ёки барчасига битта азон ва иқомат айтсам бўладими? 3. Айнан фақат витри вожибни қазо қилган бўлсам азон ва иқомат айтаманми ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар ҳеч кимга имомлик қилмай, якка ўқиётган бўлсангиз, намозингизни давом эттираверасиз. Агар жамоатга имом бўлсангиз, давом эттираверасиз ва охирида саждаи саҳв қиласиз.
2). Барчасига битта азон айтишингиз кифоя. Ҳар бирига иқомат айтасиз.
3). Витрнинг қазоси учун азон ҳам иқомат ҳам айтилмайди. Валлоҳу аълам!