Ассалому алайкум! Бомдод намозини ўқиётган пайтда иккинчи ракатдан сўнг аттаҳият ва саловотларни айтаётган пайтда қуёш чиб қолган бўлса намоз бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ташаҳҳуд миқдорича ўтириб бўлишидан аввал қуёш чиқиб қолса намоз бузилади ва қайтадан ўқиши фарз бўлади. Ташаҳҳуд миқдорича ўтириб бўлганидан сўнг чиқиб қолса намози тамом бўлади. Валлоҳу аълам!