Ассалому алайкум! Устозлар, тажвидсиз имомга иқтидо қилган инсонни намози дуруст бўлмаслиги учун сабаб у (иқтидо қилган) тажвидни билиши кифоями ёки қироатни мазмуни ўзгарганини биладиган даражада бўлиши керакми? Сабаби ўзи тажвидни ўқимаган одам тажвиддан бехабар инсонга иқтидо қиладию намоздан сўнг "намозни қайта ўқисаммикан? бу инсон тажвидни билмайдию" дейди. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қори ва тажвиди комил бўлган киши ҳарфларни махражидан чиқаролмадиган имомга иқтидо қилиш жоиз эмас. Ундай имомларга ўзига ўхшаганлар иқтидо қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!