Қурбонлик учун бир сотувчидан қуй олишни қуйидагича келишса бўладими?
Олган қуйни фақат гўштининг нархига унинг вазнини кўпайтириб пул тўлайман. (Суйилгандан кейин. ) Сотувчи бунга рози. Сотувчини ўзи қассоблик билан шуғулланади.
Шаҳарда квартирада яшайман. Қуйни олиб келиб вақтинчалик тириклайин сақлайдиган жойим йўқ. Сўйиб беришни хизматини ҳам сотувчи қассоб шу нархнинг ичига киритган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сўйишнинг хизмат ҳақи алоҳида бўлади. Қўйнинг бирор нарсаси қассабга иш ҳақи бўлиши мумкин эмас. Фақат гўштнинг ўзи қурбонлик бўлмайди.