Ассалому алайкум! Бизни диёрларда ёши катта чол кампирлардан биронтаси вафот этса кўмилган қабри ёнида бўш жойни банд қилиб олиб қўяди. Ўзидан бошқа хеч кимга бермайди. Нимага деса чолимни ёнида ётаман ёки кампиримни ёнида ётаман дейди. Қабристон эгалари хам бу ишга рози бўлиб келаяпди. Шу туфайли қабиристонлар хам шахмат катагига ўхшаб ётибди. Дўнглик ва текислик холати кўп. Динимизда шундай иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! У вақф жойи бўлиб, ҳамманинг мулкидир. Валлоҳу аълам!