Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳрига ишлаш учун Тошкент вилоятидан қатнайман. Келиш учун бир ярим соат қайтиш учун яна бир ярим соат вақт сарфлайман. Бу нарса увол ҳисобланадими уни шарий ҳукми борми ёки бу менга боғлиқ бўлмаган ҳолатми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз учун ундан самаралироқ танлов йўқ бўлса ишлайверишингиз мумкин. Йўлда китоб мутолаа қилиш мумкин бўлса шундай қилинг, бўлмаса зикр билан машғул бўлинг. Валлоҳу аълам!