Бир танишим Форексда ишла хато деб айтди. Уни айтишича пул олди сотти қилиш учун пул қўлдан қўлга ўтиши керак экан.
Лекин хозирда Электрон пул хизмати ишлатилади одамларни оғирини енгил қилиш учун
Хозирги кунда ривожланган давлатларда, шунингдек Ўзбекистонда ҳам онлайн пластик карточа ишлатилади. Бу электрон пул. У тўғридан тўғри банкдаги сизнинг хисоб рақамингизга сизнинг пулларингизни электрон нусхаси у нахт пул билан бир хил кучга эга ҳолда ишлайди. Демак у сизни пулингиз. Форекс эса Пул бозори.
Қадимда одамлар бировга пул бериши учун бошқа бир инсонлар орқалихам шу ишни бажаришган.
Хозирда бу ишни Электрон пул хизмати амалга оширади.
Демак пул қўлдан қўлга ўтади.
Саволим Форексда ишлаш тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пул ўтказиш билан пул савдоси орасида фарқ катта. Танишингиз тўғри айтган.