Ассалому алайкум! Биз сув оқава корхонасида ишлаймиз аҳолини қувурлар орқали Сув билан таминлимиз ва қувурлар (турбалар) тешилганда сувга тушуб аварений ҳолатда уларни ямимиз касбимизни қийинчилиги бор айниқса совуқ кунларда қийналамиз соғлиғимизни йўқотамиз ойлик оламиз кўнгилдагидек эмас номозҳонлар тахоратхонасида оқаётган сувда озми кўпми бизни меҳнатимиз бор Саволим; Бизга каспимиздан савоб борми?
– Ва алайкум ассалом! Ишингизда инсонларга манфаат етказишни, оғирини енгил қилишни, мушкулларини кўтаришни ният қилсангиз ва ишингизни пухта бажарсангиз бошқа касблардан кўра зиёда ажр оласиз. Валлоҳу аълам!