Ассалому алайкум! Лабимнинг пўстини юлишга ўрганиб қолганман, лекин қон чиқмайди. Бу таҳоратни бузмайдими? Баъзида тишим билан лаб пўстини юлганимда пўст оғиз ичига кириб кетади, ютилиб кетадими ёки эриб Аллоҳга айён. Агар ютилиб кетса, харом нарса ютилган бўлиб қолмайдими? Бу одобсизлик эканини биламан ва бу одатни ташлашга ҳаракат қиляпман. Лекин ҳар эҳтимолга қарши сўрамоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Қон чиқмаса таҳорат бузилмайди. Ўша нарсани ютманг. Валлоҳу аълам!