Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат Таяммум

18:23 / 26.11.2022 | Shodmon Rajabaliyevich | 927

Ассалому алайкум! Мен қиш фаслида билмасдан кўп истинжо (мустахаб) қилиб прастатита безим озгина шамоллаган. Хозир қачонки катта хожат қилсам кейин истинжо(мустахаб) қиламан. Худога шукр 5 вақт намоз ўқийман. Духтурга мурожаат қилган эдим духтур айтган эдики иссиқ сув билан тахорат қиласан кейин мен хуб дедим. Мен қишлокда яшайман қишлокимиз жуда совуқ тоғларга қор хам ëғди. Қуëш чиқса хам барбир совуқ. Тахорат қилиш учун шароит йўқ 7-8 кундан бери иссиқ сув билан совуққа тахорат қилдим. Кейин бир кунда 7 марта бавл қилдим. Духтур билан гаплашдим телефонда духтур айтики хозирча укол олиб хозирча то яхши бўлгунча тахорат қилманг. Мени Онам хам айтадилар хозирча таяммум қилиб намозингни ўқи мен. Мен агар эхтиëт бўлмасам прастатит безим ëмон бўларкан. Кейин менга чўмулиш хам мумкин эмас экан Мен хафа бўляпман нима қилай. Мен агар намозимни ўқимасам жудаям хафа бўламан. Илтимос жавоб беринг таяммум қилиб намозимни ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозни ман қиладиган миқдорда (дирҳам миқдорида) нажосат баданга тегса уни суюқлик билан кетказиш шарт. Таяммум бу нажосатни кетказмайди. Ҳожатдан сўнг нажосат баданга дирҳам миқдоридан ортиқ тарқамаган бўлса сув билан истинжо қилишингиз фарз эмас. Қоғоз ёки бошқа қуруқ нарса ила нажосатни кетказиш билан кифояланаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat