Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ҳурматли ва фазилатли шайх жаноблари! Шариатда шарм йўқ дейишади, сиздан битта сал ҳаёсиз савол сўрамоқчи эдим. Эркак ўз аёлини ўпганда таҳорат бузиладими? Саволимнинг боиси ҳттп://ҳадис.ислом.уз сайтида Сунан Абу Довудда қуйидаги ҳадисда таҳорат олмайди дейилган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:“Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бир хотинни ўпдилар. Сўнг таҳорат қилмай намозга чиқдилар”.Урва айтади:“Мен:“Ўша хотин сиздан бошқаси бўлмаса керак”, деган эдим, у киши кулди”. Абу Довуд айтади: “Заида ва Абдулҳамид ал-Ҳимманийлар Сулаймон ал-Аъмашдан худди шундай ривоят қилишган”.Аммо Имом Молик (раҳимуллоҳ)нинг “Муватто” китобларида таҳорат олади дейилган.Абдуллоҳ ибн Умарни шундай деганлари ривоят қилинади: эрнинг аёлини ўпиши ва унга қўли билан тегиши муломасадандир. Ким аёлини ўпса ёки қўли билан ушаса унга таҳорат вожиб бўлди.95- Моликга Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деганлари етиб келди: эр аёлини ўпса таҳорат қилади.Ибн Шиҳобдан шундай дейиши ривоят қилинади: эр аёлини ўпса таҳорат қилади.Илтимос устоз шу масалани менга тушунтириб берсангиз. Иншааллоҳ эртами кечми уйланамиз билиб қўйган яхши.Сизга Аллоҳдан савобу баракатлар тилаб Абдулвоҳид.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ҳаммага маълум масала. Ҳанафий мазҳабида аёлни ўпиш ёки ушлаш билан тоҳарат кетмайди. Бошқа мазҳабларда, жумладан, шофеъий мазҳабида кетади.