Шайх ҳазратлари Оллох илмингизни зиёда қилсин. Ҳазрат 6 ойдан буён қайнотамларникига бормийман узлари келса гаплашишим мумкин, лекин боргим юк. Хотиним холи жонимга қуймайдим нимага бормайсиз Мен сизнинг ота-онангизникига бораманку деб. Мени асли бормаслигимни сабаби, аёли қалбига иймон нури тушиб хижоб уранишга қарор қилди ва хижоблий кийимлар сотиб олиб ота-онасиникига кейиб борди. Отаси аёлимни нега хижоб урандинг деб урган ва унга қараб Худо йўқ нимага бунай қилябсан деб уйдан чиқариб юборган. Астағфурллох Оллох сақласин Мен шу гапдан сўнг қайнотамдан кўнглим қолиб кетди. Шунга аёлим кбр хақида гапирасиз узингиз кбр отига минвогансиз деб айтади. Ҳазрат аслида куёв қайнона ва қайнотасининг холидан хабар олиши буйича бирор хадис борми. Ёки куёв ўзи хохласа бориши хохламас бормаслиги ҳам мумкинми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Хотинининг ҳурматидан қайнона ва қайнотани ҳурмат қилинади. Сизнинг ота-онанингзни хотингиз ҳурмат қилганидек. Аммо қайнотангиз жуда оғир гапни айтибди. Тавба қилиш керак.