Ассалому алайкум! Намозда Фотиҳа сурасини нотўғри ўқиса, масалан, "Иййаака наъбуду"да ташдидни ташлаб кетса, намоз намоз бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намозда адашиб шундай ўқиган бўлса бузилмайди.
“(Агар) “إِيَّاكَ نَعْبُدُ” оятини ташдидни тарк қилиб ўқиса, мутааххир уламоларнинг наздида намоз бузилмайди”. (Мунятул мусоллий). Валлоҳу аълам!