Ассалому алайкум! Мен олий таьлимда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бир савол жуда қийнайди: сессия пайтида талабалар билимини баҳолашда билмаган талабага қониқарсиз бахо қўйилади. Иккинчи мартаям билмаса у талабага ёрдам бериб(қониқарли бахо қўйиб) сессиядан ўтказворсам, бошқа талабаларни ҳаққини еган бўлмайманми? Агар ёрдам берилмаса талаба ўқишдан ҳайдалади.
– Ва алайкум ассалом! Зулм қилган бўласиз. Ҳаққоний баҳосини қўйинг. Валлоҳу аълам!