Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазрталари! Инсонлар орасидаги ихтилофий ва хурофий масалаларни ойдинлатиб, соф исломни етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Сиздан кичик, аммо ихтилофга сабаб бўлаётган масала хусусида сўрамоқчиман. "Аёл киши турмуш ўртоғини исми билан чақириши макруҳ" мазмунида ҳадис бор, деб бир неча кишилардан эшитдим. Аммо у ҳадиснинг ўзини топа олмадим. Устоз, илтимос агар шу мазмунда ҳадис бўлса, у ҳақида маълумот берсангиз. Жуда яхши маълумки Тошкентда аёл турмуш ўртоғини исмига ҳурмат маносида "ака" сўзини қўшиб чақириш одати бор. Бу ҳам макруҳ ҳисобланадими? Раҳмат. Ҳурмат ва эҳтиром ила Шаҳноза.
– Сиз ҳадис деб айтган нарсадан бехабарман. Албатта, хотин эрини ака дейиши ҳар тарафлама яхши эмас.