Ассалому алайкум! Менинг тўйимга 5 ой бўлган. Аёлим ва онам орасида тушунмовчиликлар кўп бўлиб отябди. Энди аёлим алохида квартира олиб чиқайлик демоқда. Инстаграмда имомлар гапираятган видеоларини кўрсатди, исломда аёлнинг хаққи бор эмиш, қайнона билан яшамейман деишга. Уйда калта ва очиқ-сочиқ юргим келади сиз учун дейди. Қайнона бор уйда буни қилиб бўлмайди деб жудда хафа бўлябди. Бўлак чиқишга пулим алҳамдулиллаҳ етарли, лекин бу қанчалик тўғри эканини билмай турибман. Аёлим қайнона билан яшамейман деса - жавобини бериб юборими? Онамга хам келинлари ёқмайди, болак болиб чиқсак мен улар билан қолишимни айтдилар. Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат бизнинг урфга сингиб кетган. Сиз ота-онангиз истаганидек улар билан бирга яшаб, хизматини қилиб юришингиз керак. Хотинингиз алоҳида уй истаса марҳамат шароит қилиб беринг. Лекин онангизни ташлаб кета олмаганингиз учун яна бир хотин олишга мажбур бўлиб қоласиз. Шу туфайли энг тўғри йўл, урфни эътиборини олиб хотинингиз қайнонаси яъни онангиз билан муроса қилиб яшашни ўргансин. Валлоҳу аълам!