Ассаламу алайкум! Хали уйланмаганман, мен ичимдан ўзимга мана шу ишни қилсам талоқ тушсин деганман. Тилимда эмас ичимдан, шу ишни қилдим энди уйлансам талоқ тушадими жуда қўрқяпман?
– Ва алайкум ассалом! Тил билан айтилмаган талоқ тушмайди. Бунга ўхшаган ниятларни қилмай, яхшиликка ҳаракат қилинг. Бирор ишдан тийилиш учун бу каби гапларни айтиш ироданинг сустлиги ҳисобланади. Мусулмон банда Аллоҳга тақво қилиши ва Ундан яхшиликни сўраши керак. Валлоҳу аълам!