Ассалому алайкум! 1. Доимо соғ саломат бўлинглар. Ўтган йили мени тоғам оламдан ўтдилар. Маййитни ювгани кирганимизда ювиш учун тайёрланган илитилган сувга бир яқин акамиз зам зам сувидан озгина қўшдилар. Буни кўрган бошқа танишимиз маййитни зам зам суви қўшилган сувда ювиш гунох деб бу сувни бекор қилдилар. Ва биз бошқа сув илитиб олиб келгунимизча анча вақт ўтиб кетди. Шу холатда зам зам суви қўшилган сувда ювиш жоиз эдими. Биз тарафларда кўпрок шундай зам зам суви қўшиб маййитни ювишмокда. 2. Мени дадамлар хам утганлар. Уларни қабрларига таниш бўлишлиги учун темир материалга исмларини ёздириб ўрнатсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Зам-зам суви билан маййитни ювишда кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам!
2). Ушбу линкдаги мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/234