Илмсизлигим учун кўп савол бераётган бўлсам маъзур тутинг.
Диний китобларни ўқимоқчи бўлсам, у китобдаги муаллиф деган қисмида Сизнинг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф исмингиз, Усмонхон Алимов, Абдулазиз Мансур каби исмлар бўлмаса у китобларни ўқигим келмай қолади. Аллоҳ ўзи кечирсин. Бу китобларни хато бўлиши мумкин деб ўйлайман. Шунга Бу китоблар Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси текширувидан ўтганлиги ҳақида китобда бирор белги ёки бирор нарса ёзилганми? Агар бўлса айнан қаерида? Шунда мен ушбу китобларни бемалол ўқиган бўлардим.
Албатта сизнинг юксак илм соҳиби еканингизга хечким шубҳа қилмаса керак. Алҳамдулиллаҳ баъзи саволларимга жавоб олдим. Баъзиларига эса ёъқ. Бу саволларда мен “Аллоҳ Илмингизни мунданда зиёда қилсин” деб ёзган едим. Бу гапим илмингиз кам, кўпайсин деган манода сизнинг кўнглингизНи ранжитиб қўйдиммикан деб қўрқиб роса ўзимдан уялиб кеттим. Бу гапим сизга оғир ботган бўлса илтимос, мени кечиринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги диний ишлар кўмитаси рухсати берилганлиги аввалги саҳифада ёзилган бўлади.