Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақинчоқлардан закот

22:02 / 11.02.2022 | Akobir | 1129

Ассалому алайкум! Мўминнинг нажоти муфассал закот китобидан ўқиб қилган хулосаларим тўғрими? 1) Бир аёлда 88 гр тилла тақинчоғлари бор. 88 гр ни ҳаммаси тилла эмас ҳозирда тошлариниҳам қўшиб ҳисоблаб сотиляпти. Шундан тошларисиз масалан 70 гр тилла. 85 гр га етмади демак бу аёлга закот фарз эмас, тўғрими? 2) Лекин бу тақинчоқларни(88 гр тошлари бн) нархи ҳозирги закот нисоби 27 млндан кўп бўлсаҳам, масалан 35 млн сўм бўлса тушунишим бўйиТча бу холатда ҳам закот фарз эмас тўғрими? 3) Яна бир аёлда тошларини грамини айирса 87 гр тилласи қоляпти. Бу аёлга закот фарз бўлгани ун тақинчоқларини закотини бермоқчи. Тушунишим бўйича агар закотни тиллада бермоқчи бўлса 87 гр ни 2,5 % ни беради. Агар пулда бермоқчи бўлса обший бозордаги(бозорда тошлари бн ҳисоблайди) нархини 2,5 % ни беради тўғрими? 4)Яна бир аёлда нисобга етмаган пули ва нисобга етмаган тилла тақинчоқлари бор. Лекин тақинчоқларини нархи билан пулни қўшса нисоб эгаси бўлса бу аёлга закот фарзми? Ёки тилласи нисобга етмагани учун фарз эмасми? 5)Юқоридаги(4) ҳолатда тилласи нисобга етганида, закотни тиллада бермоқчи бўлса нисобга етмаган пулидан закот чиқармайди, агар пулда бермоқчи бўлса тақинчоқларини қийматини нақд пуллари билан қўшиб 1/40 беради тўғрими? Ёки бу холатда ҳам нисобга етмаган нақд пулидан закот чиқармайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.

2). Тўғри.

3). Бозордаги тиллани ўртача нархида беради.

4-5). Иккисни қўшганда нисобга етса, закот вожиб.

Савол: Қайси нарсаларда закот вожиб бўлади?

Жавоб: 85 грам тиллоси бор ёки 595 грам кумуши бор кишиларга закот вожиб бўлади. Қоғоз пул ёки тижорат молларининг қиймати нисоб тилло билан белгиланадиган юртларда 85 грамм тиллонинг қийматига, кумуш билан белгиланадиган юртларда эса, 595 грам кумушнинг қийматига етса, закот вожиб бўлади. Бизнинг диёрларда нисоб одатда тилло билан белгилангани учун қоғоз пуллар тижорат моллари 85 грамм тиллонинг қийматига етса, улардан закот вожиб бўлади. Шунингдек, бирор кишида озгина тилло, озгина кумуш, озгина қоғоз пул бўлса, уларнинг барчаси қўшилса, нисоб (85 грамм тиллонинг қиймати)га етса, улардан закот бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

 Ушбу линкдаги мақолани ўқиб чиқинг: https://fiqh.uz/maqola/380

Топ рейтинг www.uz Openstat