Ассалому алайкум! Биз бозорда эркаклар устки кийимлари билан савдо қиламиз. Аниқроғи костюм шимлар, спорт костюмлари ва шунга ўхшаш нарсалар. Ҳар йили закот нисобини чиқаришда дўкондаги барча моллар ҳисоблабар эди, лекин энди савол туғилиб қолди. Дўкондаги моллар ичида сотилмай қолганлари ҳам бор. Айримлари ҳатто 2006-йилда ишлаб чиқарилган ва дизайни жуда ҳам эскирган. Уларни кимгадир бепул берсангиз ҳам барибир ҳеч ким киймайди. Улар ўз қийматини йўқотган. Улардан бир қанчаси уйда ҳам сақланади, чунки барибир сотилмаяпти. Такидлаш жоизки, бу ерда фақат энг эскилари ва қийматини йўқотганлари назарда тутилмоқда. Уч тўрт йил аввал ишлаб чиқарилганлари ва арзонроққа сотилиш эҳтимоли борлари бундан мустасно албатта. Шу сотилмай қолиб кетган товарларнинг ҳукми қандай бўлади? Улар ҳам ўсувчи ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Модомики тижорат ниятида ушлаб турилган экан, унинг бозор қийматидан закот чиқарилади. Валлоҳу аълам!