Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳисобида қарздан кечса бўладими?

22:24 / 04.06.2018 | A | 1994
Ассалому алайкум! Жигаримга қарз берганман ва у қарзини муддати ўтган бўлсада 10 йилдирки қайтара олмаяпти. Билишимча уни бошқа инсонларга хам қарзи бор, мен уни бошқа инсонлардек қаттиқ таъқиб қилмаяпман, “имкон бўлганда қайтарарсиз” деб ўз виждонига ташлаб қўйганман. Аммо қачон бўлса хам қарзни қайтариб олиш ниятим бор. Шу қарз суммасидан закот тўлайманми ва закот хисобида унинг қарзини бир қисмидан кечсам закот ўрнига ўтадими? Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Мододмики олган қарзини тўлайман деб турса ўша пулни ҳам нисобга қўшиб, у учун ҳам закот тўлайсиз. Закот ҳисобида унинг қарзини бир қисмидан кечсангиз закот ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat