Ассалому алайкум! Устозлар, Қуръони Каримни ўзбекча маъноларини ўқиб ёки қорилар тиловат қилганини эшитиб тўхтатганидан кейин савоб бағишлаб, дуо қилиб қўйса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир холис қилинган амалга савоб бор. Уни хоҳлаган кишингизга бағишлашингиз мумкин. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадислар келган. Валлоҳу аълам.