Ассалому алайкум! Мен хозирда мусофир юртдаман, Ёшим 25да, Талаба бўлиб ушбу мусофир юртига келган эдим, хозирда ўқишимни битириб 2021-йил 28- июндан бошлаб ишга жойлашдим ва илк маошларимни, илк шахсий мулкларимга эга бўляпман. ИншаАллоҳ рамазон ойигача жамлай оладиган пулларим, закот хисоби бўйича етиб қолади, Лекин 1 йиллик жамлаган пулим бўлмайди. Шунга нима қилсам бўлади? Аслида 1 йил бўлмаса хам бўладими? Агарда бериладиган бўлса, қандай амалларда олиб боришлик лозим?
– Ва алайкум ассалом! Молингиз нисоб миқдорига етган бўлса, ўша кундан бошлаб бир йил ўтса закот беришингиз вожиб бўлади. Ўша нисобнинг закотини бир йил бўлмасидан аввал адо қилсангиз ҳам жоиз. Закотни закот олишга ҳақли бўлган (бошқа юртда бўлсалар ҳам) ака-ука ва опа-сингилларингиз, сўнг уларнинг фарзандлари, сўнг амаки ва аммаларингиз, сўнг тоға ва ҳолаларингиз, сўнг бошқа қариндошларингизга берганингиз афзал. Агар булар закотни олишга ҳақли бўлмасалар ҳозир ўзингиз яшаб турган ердаги закот олишга ҳақли бўлганларга беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!