Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ийд Ал Фитр муборак! Масжидга бомдодга кириб бориб, фитр садақасини бириш ниятимиз бўлсада, йўлакда турган қутини кўрмай, ичкарига кириб кетибмиз. Шу билан то ҳайит намози ўқилмагунча чиқолмадик. Орада ҳеч ким фитр закотини териб ҳам чиқмади. Биз шунда намоздан кейин фитрни беришга мажбур бўлдик. Аммо намоз тугаганда ҳам, фитр садақаси учун аталган қути очилмаган эди, шунда бизнинг фитр садақамиз нима бўлди, кеч берилган оддий садақага ўтдими, ёки фитр садақасигига ўтдими?