Ассалому алайкум! Биз ҳозирги яшаб турган уйимизни кредитка олганмиз ҳозир ҳам кредит тўлаймиз. Яқинда қарз олиб дорихона очкандик лекин ҳали дорихонамиз фойдага киргани йўқ. Йиғиб қўйган жамғармамиз ҳам йўқ. Лекин кўп эмас тилла тақинчоқларим бор. Тиллолар қанчадур миқдорга етса закот бериладими? Биз закот беришимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! 85 граммга етса закот берилади. Валлоҳу аълам!