Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бадандаги суюқ нажосатни қоғоз билан тозалаш

18:36 / 19.02.2022 | Dovudxon | 1738

Ассалому алайкум! Таҳоратни кетказувчи нарса нажас эканлигини билиб олгандим, аврат азойимда жароҳат сабаб скоч ёпиштириб олгандим, жароҳат нозик жойдалиги сабаб ҳар гал тахорат учун борсам ёки бавл қилмоқчи болсам, скочни янгилаш керак. бавл қилиниб кетганга охшади, кейин қарасам суюқлик кўрдим кейин скочни олиб, яхшилаб қоғозда артиб, янги скоч ёпиштирдим, қўлимга ҳам бу жараёнда суюқлик текканга ўхшади кейин қўлимни ҳам яҳшилаб қоғозга артдим(ювган ёки ювмаганимни эслаёлмадим, ювмаганим кўпроқ). Кейин бироз ўрнимга ётдим (кейин таҳоратга чиқиб, қўлларимни ювоқчидим), кийимимни енги хўлроқ эди, қоғозда артган қўлим ёнга тегиб намланганга ўхшади, кейин хўлроқ енгим кўрпачаларга теккан. Хуллас, кўриниб турган бадандан чиққан суюқликни қоғозга артилса бадан пок бўладими? Ўша аъзо хўлроқ нарсаларга тегса нопок қиладими? Ўша хўлроқ нарсалар бошқа нарсаларга тегса нопок қиладими деб ойлаб қолгандим. Мен энди кийимни, кўрпачаларни ва қоғозга артилган қўл теккан нарсаларни поклашим керакми  ёки шарт эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бавл теккан нарсани қоғоз билан поклаб бўлмайди. Уни суюқлик билан ювиш зарур.

Нажосатни тозалаш йўл-йўриғи

1. Нажосат теккан кийим камида бир марта ювиш билан, кўринадиган нажосат бўлса, айни ўзини кетказиш билан тозаланилади. Бу оқар сувда ёки устидан сув қуйиш билан бўлиши керак. Аммо нажосатли кийим бирор идишга солиб ювилса, уни идишдан олиб, уч марта устидан сув қуйиб, ҳар сув қуйгандан сўнг яхшилаб сиқиш билан тозаланади. Агар кийимдаги нажосат пешобга ўхшаш кўринмайдиган бўлса, юваётган одам тоза бўлди, деб қаноат ҳосил қилгунича ювилади.

(Изоҳ: Ушбу қаноат одатда уч марта ювиб сиқиш билан ҳосил бўлади).

2. Ердаги нажосатнинг устидан уч мартагача тоза сув қуйилади ва ҳар сафар бир парча тоза латта билан артиб ташланади. Агар нажосатли ерга кўп сув қуйилиб, нажосатнинг асари қолмаса, у ер ҳам намоз ўқиш учун пок бўлади. Булар қаттиқ ерларда шундайдир. Аммо нажосатли ер юмшоқ, сув қуйганда шимиб кетадиган бўлса, ундаги нажосатнинг асарини кетказиш билан тозаланилади.

Ер қуриши билан ҳам пок бўлади. Уни сув билан тозалаш шарт эмас. У ерда намоз ўқиш жоиз. Лекин таяммум учун пок бўлмайди. Чунки бу ер ўзи пок бўлса-да, бошқани поклай олмайди. Таҳоратда ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи сув шарт қилинганга ўхшаш, таяммумда ҳам ўзи пок ва поклашлик қобилияти бор тупроқ шарт қилинган.

3. Бадандаги нажосат қонга ўхшаш кўринадиган бўлса, у айни ўзини кетказиш билан, пешобга ўхшаш кўринмайдиган бўлса, ювувчи гумонининг ғолиби билан тозаланади. Одатда уч марта ювиш билан тоза бўлди, деган гумон ғолиб бўлади.

4. Нажосат бўлган нарса куйдирилиб кулга айланса ҳам тоза бўлади.

5. Зайтун, зиғр, пахта каби суюқ ўсимлик мойларига нажосат тушган бўлса, уч марта сув қуйиб, шу сувни чиқариб юбориш билан покланади. Ёки ёғни ости тешик идишга солиб, тешик беркитилади ва устидан сув қуйилади. Шунда ёғ сувнинг юзасига чиқади ва сув чиқиб кетиши учун тешик очиб қўйилади. Шу амал уч марта бажарилади. Ёғ суюқ бўлганда шундай қилинади. Агар ёғ қаттиқ бўлса, нажосат теккан ўринни олиб ташлаб қолгани эса истеъмол қилинаверади.

(Изоҳ: Нажосат теккан нарсани ювиб-сиқишнинг иложи бўлмаса, қатрон қилинади. Мисол учун бир сопол пиёла ёки косага нажосат теккан бўлса, уни уч марта ювилиб, ҳар гал томчи сув унда қолмагунича бир жойга қўйилади. Лекин ювиб, сувини бирор нарса билан артиб олиш тўғри эмас. Чинни идишлар эса уч марта ювиш билан пок бўлади. Шу ўринда дарз кетган идишларни ишлатиш макруҳлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Агар уларга нажосат тегса, Бу нажосат дарзнинг орасига кирб қолиб, ювиш ёки қатрон орқали ҳам тоза бўлмайди. Пичоқ, қилич ва шунга ўхшаш нарсаларга нажосат тегса, уларни ишқалаш билан покланади. Гилам, палосга ўхшаган нарсаларнинг устидан бир кеча ва кундуз сув оқизиб қўйилса, пок бўлади).

6. Нажосат бўлган ҳовуз ва кўп миқдорда сув сақланадиган идишлар бир томонидан тоза сувни оқизиб, иккинчи томонидан чиқариб юбориш билан покланади. Қудуқ, кўл ва ҳаммомнинг ҳам суви бир томонидан тоза сув киргизиб, иккинчи томонидан чиқариб юборилса, тозаланади. Худди шу сингари нажосат бўлган ёғнинг бир томонидан ўз жинсидаги тоза ёғни оқизиб, иккинчи томонидан чиқариб юборилса, тоза бўлади.

(Изоҳ: Албатта бунда ҳовуз, идиш, қудуқ, кўл ва ҳаммом сувларининг миқдорида тоза сув киргизилиши керак. Бу миқдор аниқ билиниши ёки икки тажрибали чамаловчининг сўзи билан аниқланиши лозим. Ёғни тозалашнинг бу услуби ҳам ушбу тартибда бўлади).

7. Оёқ кийимига теккан қуюқ нажосат қуруқ бўлса, уни ишқалаб аслини кетказиш билан покланади. Аммо пешобга ўхшаш суюқ нажосат теккан бўлса, гарчи қуриб қолган бўлса ҳам, фақат ювиш билан покланади.

8. Кийимда одамнинг қуриган манийси бўлса, ишқалаб аслини кетказиш билан покланади. Агар асли кетса-ю, унинг изи қолса, зарари йўқ. Аммо ҳўл бўлса, уни фақат ювиш билан тозалаш вожиб. Қуриган нажосат ювиш ёки ишқалаш билан аслини кетказиб тозаланилади. Уни кесак, қоғоз билан тозалаб бўлмайди. Чунки кесак ва шу кабилар қуриган нажосатни ўрнидан кўчириб ололмайди.

9. Ўлимтик ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Чўчқа билан инсоннинг териси ошланса ҳам, пок бўлмайди. Чунки инсоннинг асли мукаррамдир, чўчқанинг асли, яъни айни ўзи нажасдир.

 10. Ўзи нажосат бўлса-ю, бошқа салоҳиятли нарсага, мисол учун маст қилувчи ичимликлар сиркага, кийикнинг қони мушкка айланса пок бўлади. Нажосатни поклашда ният шарт қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat