Ассалому алайкум! Мен ҳозирда бир фирмада ойлик олиб ишлайман ва бу фирма банкдан кредит олиб ишлашади, энди шу фирма тасисчилари мени шерик қилиб олишса шу шерикчиликдан олаётган улушим ҳалолми? Шерик бўлмай ойлик олиб юрсамчи?
– Ва алайкум ассалом! Шерик бўлмай ойлик олиб юрсангиз бўлади. Сиз айтаётган шерикчилик қай тарзда бўлишини батафсил кўриб чиқиш керак. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!