Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

19:07 / 20.02.2022 | Mohlaroyim | 884

Ассалому алайкум! Мен 24ёшдаман. Турмушим ўхшамагаги сабабли 5ёшли ўғлимни онамга қолдириб Россия давлатига ишлаш учун келдим. Аммо мусулмон давлати бўлмагани боис намоз ўқишга шароит йўқ ва мен рўмолда юраман. Кўп ишхоналар мени рўмолим борлиги учун ишга олмаяпти. Рўмол билан мумкинмас деб. Аммо сираям рўмолимни ечишни истамаяпман. Бир ишга киргандим бошлик айттики рўмолингни орқадан ўраб майли ишлайвер деди. Бунгаям кўнмадим. Намозимни эса ишдан ортганингда одам бўлмаганда ўқийвер қаршимасман деди. Аммо қазо қилиб ўқигим келмаяпти. Шунинг учун ишда вақтим тиғиз бўлса намозларимни фақат фарзини ўқисам хам намозларим ўтадими? Суннатлар қазога кирмайдими ёки тўлиқ ўқишим керакми хаммасини? Бомдод ва хуфтонни шукр уйга келиб тўлиқ ва хотиржам адо этяпман. Қолган 3 вақт намоз хусусида ва рўмолимга энг тўғри йўлни кўрсатилар илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сатри аврат доимо фарз. Уни тарк қилиш учун ҳеч қандай узр йўқ. Суннат намозларини ўқишга ҳаракат қилинг. Бу кўп вақтни талаб қилмайдику. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat