Ассалому алайкум! Мен буғдой экганман яқин кунларда хосилни йиғиштириб оламан ин шаа Аллоҳ (илтимос сизлар хам дуо қилинглар Аллоҳ хосилимга барака берсин). Мен олиб сотармасман ва хозир пулга эҳтиёжим йўқ. Буғдойни даладан уйга олиб келиб сақлаб қўйсам маълум вақтдан кейин сотганимда нархи кўтарилган бўлса сотсам бўладими? Эҳтикор бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ишлаб чиқарувчилар ва етиштирувчилар ўз маҳсулотларини сотмай ушлаб туришлари эҳтикор ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!