Инглиз тили дарсликларида бошқа динлар масалан христиан динига оид мавзулар бор. Шу мавзу (ҳикояларни) мен ҳозирда тушунмайман. Унда ҳар хил нарсалар ёзилиши мумкин. Шу ҳолатда фақат инглиз тилини ўрганиш мақсадида шу мавзуларни ўқишлигимиз мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тушунмайдиган гапларни бошқа дин ҳақида бўлса ҳам ўқимаслик керак. Ақийдага футур етиб қолиши хавфи бўлади.