Ассалому алайкум! Мен ва хўжайиним бева аёл билан яқинлик қилса савоб деб айтганмиз. Бунга гумонимиз бор, қайта никоҳ ўқитишимиз керакми, диндан хабардор кишилардан сўрадик 2 хил жавоб олдик, никоҳсиз яшамаяпмизмикан деб қӯрқяпмиз. Илтимос бизга жавоб берсангиз, шу гапни айтганлик гумони борлар никохини янгилаши керакми, биз тавба қилиб шаходат калималарини такрорладик.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Шариатимизда қатъий далиллар билан собит бўлган ҳаром ишни ҳалол, бўлаверади ёки савоб бўлади деса диндан чиқади. Сиз айтган зино иши ҳам шулар қатори ҳаромлиги қатъий далиллар билан собит бўлган. Юқоридаги гапга ўхшаган гапларни айтган одамни тавбага чақирилади. Валлоҳу аълам!