Ассалому алайкум! Ҳозирга кундаа бемазҳаблар кўпайгани сабаб ўзбек миллатига бошқа мазҳаб ҳукмларин олувчи инсонлар учрамоқда. Шулардан бири никоҳдаги валий ҳақида. Бизнинг мазҳабда валий никоҳнинг комил бўлиш шарти эканлигини биламиз. Бу ерда окла қурувчи ёшларнинг мазҳабига қараладими, чунки масалан ота ваҳҳобий бўлса ва қизини ўзининг танишига гина беришини айтса, қиз бошқа қариндошларининг рухсати билан, ўзи ҳоҳлаганига турмушга чиқа оладими. Мисол антиқа ва оқибати яхши бўлмаса ҳам, мисол фақат ҳукмини билиш ниятида. Агар ҳанафийларда, валий никоҳнинг тўғри бўлиш шарти бўлмаса ҳам, ота она никоҳни фосид қила олади деган жумлани ўқидим, агар ёшлар тенг бўлмаса. Энди саволим, бу ерда қанақа тенглик айтилганлигини қаердан батафсил ўргансак бўлади. Албатта ўзбек тилида чоп этилган мақола ва китоблар бўлса.
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобидан “Куфу” бобини ўқинг. Валлоҳу аълам!