Ассалому алайкум! Агар суннат ва мустаҳабларни риоя қилиш натижасида таҳорати кетиб қолаверса, уларни енгиллаштириб, фарзини таҳорат билан ўқиши зарурдир. Буни сохиби узр мақоласидан олдим. Менда стаматит сабаб хар бир намозга (фарзга айрим, суннатга айрим) тахорат қиламан ва менда ел хам кўп келади (чиқиш чиқмаслик номалум бир хилларида ҳид келгандай бўлади) шу сабаб намоз вақти чўзилиб кетяпди (яни тахорат синиб тахорат қилиб стаматит бўгани учун тахорат қилиб) мен суннат намозларини (бомдоддаги суннатдан бошқа) ўқимай турсам бўладими вақтинчалик?
– Ва алайкум ассалом! Сиз иқтибос келтирган матндан фарз намозининг ичидаги суннат ва мустаҳаблари назарда тутилган. Суннати равотиб намозлари эмас. Таҳоратингиз бирор касаллик туфайли синаётган бўлса, суннатларни тарк қилишни ўрнига даволатишнинг ҳаракатини қилинг. Валлоҳу аълам!