Ассалому алайкум шайх жаноблари Бизга илим бериб маърифатлий инсонларнинг сонини кўпайишига сабаб бўлмокдасиз Оллох тало ажрини охиратдан қайтарсин.Хазрат хар доим Жанозага борганимда майитни масжидга олиб келиб пешин ёки асрни ўқиш учун бир иккита одам номоз ўқишга киради қолган 50-60 та одам кўчада сегарета чекиб гаплашиб ўттиришади. Шунда агар имом тохорат қилиб келиб биз билан номоз ўқинглар демаса гуноҳ ёзиладими. яна шуки инсонлар жаноза номозини ўқиш вақатида тахоратсиз жанозага қўшилади. Мисол учун ишчиларимиздан биттаси тахоратсиз жаноза номозига қўшилган вақтда таҳоратсиз номоз ўқиш куфрликка олиб келади десам. У вақт тиғизида Оллох кечиради деди. Бундай холатлар барча жанозларда учраб туради. Мазкур ҳолатда жанозани савоби тегадими ёки тахоратсиз одам гуноҳга ботадими. Узр вақтингизни оганими учун.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларга ўргатиш керак. Жанозага бораётганда таҳорат қилиб бориш керак. Таҳоратсиз намоз бўлмайди. Ўша вафот этган кишига ҳам яхшилик қиламан деган киши таҳорат қилиб бориб намозга қатнашсин. Кейин иншааллоҳ фарз намозларни ҳам ўқишади.