Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо номозларни ўқимаса ҳам бўлади деганлар бор

17:01 / 01.02.2023 | Далер | 1339

Ассалому алайкум! Мен 2- 3 та интернетта оммагана жуда таниш шейхларнинг агар жуда коп 2 3 4 йил ва хоказо жуда коп вахт номоз окимаган боса одам бунча вахттаги казо номозларни окиб вахтини кеткизиши керак эмас чунки номоз оз вахтидагина фарз килинган ундан кейн окиганди нима фойдаси бор, ундан кора шунча вахтни нафил ибодат килиб товба килиб откизсин, Одам шунча пайт умуман номоз окимей ташлаб койган боса тавба кисин кайтаттан шаходатни келтириб хаммасини бошидан номоз колдирмей бошласин, агар номозхон боп юриб орада 2 3 кун колдирган боладими 1 хафтами бир ойми колдирадими номозхон холида уларни хаммасини казосини окийди умуман окимей динда юрмаган одам 1 йил ва хоказо боса товба киб бошка колдирмей бошласин, деган гапларини эшитиб озимхам шу бойча хулоса килиб олган эдим казо окимас эканман деп, Кейн озимизнинг Шайх хазратларини видеодаги жавобини кориб фикримни озгартирдим, Хозир энди оша авваллари колдирган борча номозимни казосини окисам боладими ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазоларни албатта ўқийсиз. Сиз айтган "интернетта оммагана жуда таниш шейхлар"лар намоз ўқимаган одамни кофир деб эътиқод қилишади. Сиз наҳот ўшаларни гапига кириб ўзингизни намоз ўқимаган кунларингизда кофир бўлишга рози бўлсангиз. Улар “Одам шунча пайт умуман номоз окимей ташлаб койган боса тавба кисин кайтаттан шаходатни келтириб хаммасини бошидан номоз колдирмей бошласин” деган фатвоси билан намоз ўқимаганни кофир дейишади. Сиз қолдирган фарз ва витрларингизни ва рамазон рўзасини қазосини ўқишингиз шарт. 

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ أَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلِمُسْلِمٍ: إِذَا رَقَدَ أَحَدُكُمْ عَنِ الصَّلَاةِ أَوْ غَفَلَ عَنْهَا فَلْيُصَلِّهَا إِذَا ذَكَرَهَا فَإِنَّ اللهَ يَقُولُ - وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир. «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дедилар»
.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Муслимнинг ривоятида:
«Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», деди», дейилган.
Ушбу ҳадисдан, эсидан чиқиб қолгани туфайли намозни адо этмаган киши, ёдига тушганидан сўнг уни ўқиши лозим ва зарурийлиги очиқ ойдин кўриниб турибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat