Ассалому алайкум! Ман мошина бозорда ишлийман. Фақат нақд пулга савдо қиламан. Хозир кўпчилик мошинани банк орқали сотиб овотти. Ман мошинани эгасидан сотволиб пулини нақд санаб бераман, кейин уни бошқа одамга нақд пулга сотаман. Шунда мандан сотиб олган одам манга нотариусда пулими тўлиқ нақд бериб юборса ўзи мошинани асл эгасидан олди сотди шартнома билан банкдан кредит расмийлаштириб олса бўладими? Шунақа қилиш мумкинми, манга пулим халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарса рибовий амал бўлса билиб туриб бу нарсага ёрдам берманг. Кредит деб қарз бериб қайтариб олишда устамаси билан олишга айтилади. Валлоҳу аълам!