Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ҳадис саҳиҳми

17:58 / 01.03.2022 | Rasul | 853

Ассалому алайкум! 1) Шу ҳадис саҳиҳми Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳу ҳам мазий туфайли ўз бошларидан ўтган тажрибани сўзлаб бермоқдалар. У кишидан мазий кўп келар экан. Шу билан бирга, мазий келса, ғусл вожиб бўлади, деган тушунча бор экан. Ҳадеб ғусл қилавериб, қийналиб кетибдилар. Охири бориб, бу масалани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрабдилар, шунда: «У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У нарсадан таҳорат қилсанг, сен учун етарли», дедилар». Шунда Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳу шу масалага боғлиқ яна бир саволни сўрадилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан кийимимга теккани қандоқ бўлади?» дедилар. Бу саволга жавобан: «У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кафтингга сув олиб туриб, кийимингнинг у теккан жойига сепсанг, кифоя қилади», дедилар». Яъни мазий кийимингга текканини кўрсанг, ўша теккан жойига устидан сув қуйиб ювсанг бўлди, деганлари эди. 2) Агар шу ҳадис саҳиҳ бўлса мазий теккн ич кийимни шу жойини ўзига кафтта сув олиб устидан қуюиб ишқаласа пок бўладими ва шу кийимда намоз ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадис саҳиҳ.

2). Ушбу ҳадиси шарифдаги “бир кафт сув олиб, кийимнинг мазий теккан қисмига сепиш” дан уни ювиш ирода қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat