Ассалому алайкум! Телеграмда даллоллар орқали aliexpress сингари интернет магазинлардан буюм харид қилиб тураман. Шартнома қилинганда етказиш мухлати кўрсатилиб кечикса пулингизни қайтариши кўрсатилади ва шундай бўлди хам. Буюм айтилган муддаттан ўн кун кечикиб келди. Даллол пул хам буюм хам сизники дейди. Мен пулни қайтариш тарафдориман. Лекин даллолга эмас эгасига етишига шубха қилябман. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кимни шарти эканлигини аниқланг. Агар мол эгаси шундай шарт қўйган бўлса қайтаришингизга ҳожат йўқ. Даллол шарт қўйган бўлса молни пулини қайтаришингиз керак. Валлоҳу аълам!