Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ризқ

17:18 / 01.03.2022 | Гульнара | 691

Ассалому алайкум! Биз ёшлигимизда вояга етмаган вақтимизда. Мени тутинган отам алдов ва ёлғон эвазига халқдан кўп пуллар олиб, қайтарип бермаган, ишини хам хал қилиб бермаган. Ва у пулларга уйга рўзғор қилган. Уйимизни тамирлатган бувим билан хажга боришган ва акамни уйлантирип ортганига мол хол машина олишга хам етарли пул бўлган. Биз у пулларни қаердан келганини билмас эдик. Ишларига хеч кимни аралаштирмасди. Хозирги кунда отам вафот этган. У пулларни хеч бирини эгасига қайтаришни иложи йўқ унчалик маблағ хам йўқ. Биз вояга етмаган вақтта шу пуллардан ризқланган бўлсак энди хукми қанақа бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У вақтда балоғатга етмаган ёшда бўлганингиз учун сизларга зарари йўқ. Ўша кишидан бирор мол мерос қолган бўлса, у билан қарзларни ёпинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat