Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграммдаги каналларда бир бирини камситиш

15:19 / 01.09.2018 | abdulloh | 2401
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар телеграммда хар хил футбол каналлари бор экан. Бир таниши футбол мухлиси ва у "АНТИМАДРИД" деган каналга аъзо экан. У каналда барча рақиб футболчиларини устидан кулишар хар хил тухмат ва карикатуралар билан масхаралар экан. Саволим шуки шу каби каналларга аъзо инсонлар гунохкор бўлишадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлишади. Аллоҳ таоло “Ҳумаза” сурасида марҳамат қилади: 

 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝ 

1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat