Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндошлар ўртасидаги қарз

22:23 / 10.06.2015 | Azizaxon_05 | 2571

Ассаламу алайкум! Келаётган айёмларингиз муборак бўлсин. Аллоҳ Сизга куч-қувват берсин! Бир танишим сўраб беришимни илтимос қилган эди. Саволим қуйидагича: Бувиси набирасига иш юритиши учун маълум миқдорда пулни қарзга берипти. Ўртада Бувининг қизи (набиранинг онаси) ўғлини ишлари ҳали қарзни узадиган даражада юришиб кетмаганлиги учун, қарзни оз-оздан онасига ҳар ой тўлай бошлапти. Бувининг мазаси қочиб оламдан ўтиб қолибди. Энди ўғли учун қарз сўраган қиз онасига қарздор бўлиб қолдими? Бу қарзни энди қандай узади? Ёки она фарзандига берган пули қарз ҳисобланмайдими? Илтимос аниқлик киритиб берсангизлар. Аллоҳ Сизларга Ўзи мадад берсин ва ҳар бирингизни илмингизни икки дунёда зиёда қилсин! Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа онасига қарздор бўлиб қолди. Бу худди “ҳадя”деб берганида ҳадя бўлгани каби, она фарзандига “қарз” деб берган бўлса қарз бўлади. Шариат бўйича бувининг меросхўрлари тайин қилиниб, қарз бўлган миқдор меросхўрлар ўртасида тақсим қилинади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat