Ассалому алайкум! Даллол савдода молни сотиб олмасдан устига пул қўйиб сотса ва сотувчи уни ўзи етказиб берса. Харидордан пулни олиб устига қўйган пулни карта орқали даллолга ташлаб берса, шу савдо тури халолми?
– Ва алайкум ассалом! Даллоллик учун ҳақ олиш жоиз. Даллол сотувчи билан келишув тузади ва унинг молини сотиб бергани учун ҳақ олади. Савдо қилаётганда “бу мол ўзимники” демасдан сотади. Валлоҳу аълам!