Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақсид ёки насия савдоми

15:10 / 21.06.2021 | Абдуворис | 2233

Ассалому алайкум! Мен автомашина дўкон ва маиший буюмларни зарурати борларга олиб бераман қуйидагича: Керак одам юқоридаги нарсаларни ўзига ёққанини топади, сўнгра мен бориб ўз пулимга барака қилиб оламан ва ўз номимга ўтказаман, сўнгра сўраган одамга 2 йилга 50% қилиб бераман ва автога ишончнома бераман. Мани номимга ва тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг харидор ўз номига мулкни ўтказиши харидор зиммасида бўлвотти. Шу ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар худди айтганингиздек бўлса тўғри. Агар ойлик тўловни кечиктирса устама(пеня) қўшиб оладиган бўлсангиз бу судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat