Ассалому алайкум! Бир жияним бозорда савдо қиладилар. Улар манга "опа 500$ берсангиз ман товар олиб келиб сизга савдодан хар 2 ойда 100$ бериб тураман" деб айтяптилар. Тушунишимча бу шериклик бўлади, шу бозордан келган пул манга халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай келишув шариатга зид. Бунинг ўрнига сиз жиянингиз билан музораба битимини тузишингиз мумкин. Берган пулингиз унинг қўлида омонат бўлади. Чиққан фойдани ўзаро келишувга кўра тақсимлайсизлар. Бирор тарафга муайян миқдордаги пулни тайин қилиб қўйиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: