Ассалому алайкум! Жиззах вилоятиданман. Бир саволим бор эди: Бизда деҳқонларнинг кўпчилиги ишни бошлашдан олдин, яъни Феврал-Март ойларида пулдор одамлардан пул олишади. Мисол учун бу йил пиёз экадиган деҳқон, килосини 500 сўмдан баҳолаб 10 млн сўм олди. Энди бу пулни пулдорга, куз ойларида, ҳосил пишгандан сўнг, 20 тонна пиёз кўринишада қайтаради. Ваҳоланки, пиёз пишган пайтида нархи 1000 - 1500 сўм оралиғида бўлиши мумкин. Бунда пул берган киши судхўр бўлмайдими, деҳқончи?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкларда берилган мақолаларни ўқинг